Никоҳ узугини қандай танлаш мумкин ?..

Заргарлик буюмлари

06.04.2018

Бир умрга тақдирингизни боғловчи ва муҳаббатингиз рамзи бўлган никоҳ узугини танлашда асло шошилманг! Унда ҳам сиз нозик дид ила танлаган умр йўлдошингиз тимсолини кўра олишингиз лозим. Сотилмайдиган, бировга берилмайдиган бу “муқаддас ришта” бир умрлик вафодор ёрингизга садоқатингиз рамзи ҳисобланади.

Сиз уни қайси қимматбаҳо металдан бўлишини истайсиз, аввало шу ҳақда муқим бир қарорга келиб олинг. Мисол учун у кумуш, олтин ва платинадан ясалган бўлиши мумкин. Шуни унутмангки метал хоссаси ва хусусиятига кўра сизнинг соғлингиз ва терингиз рангига мос бўлиши лозим. Шундан сўнггина у тимсол сифатида сизнинг қимматбаҳо буюмларингиз қаторидан ўрин олиши мумкин.

Қизил олтин- у анъанавий никоҳ узуклари сирасига кириб, ҳунурманд ва дизаайнерларимиз томонидан ўзининг кўпгина афзалликлари билан ажралиб туради. Жумладан қизил олтин ҳар қандай турдаги терига мос келиши ва жозибадорлиги билан бир қаторда никоҳланишлар қамрови жиҳатидан ҳам ёш танламайди. Олтин узукларнинг ҳайратомуз шундай таркибдаги турлари мавжудки, эшитиб ажабланасиз ҳам. Сабаби айнан олтиннинг қизил, қора ва сариқ  турлари мавжуд. Бундай метал ҳақиқий заргарнинг қўлига тушгандагина санъат асарига айланиши мумкин. Кимдир унга бир умрлик вафодор ёрининг исмини ҳарфлар билан ўйдириб ёздирса, кимдир никоҳ узугини қимматбаҳо тошлар билан безатишни истайди. Кимдир эса одмилик ва соддаликни хуш кўради.

Кумуш – у ўзининг кумуш ранги билан ҳам айнан боқий никоҳ рамзи ҳисобланади. Жумладан дунё миқёсида энг кўп буюрма қилинган узуклар бугунги кунда айнан кумушдан ясалади.

Никоҳ узуклари асосан ясалиш услубига кўра икки турга мансубдир. Булар – классик ва декоратив – безакли услублардир.

Заргарларнинг моҳирлиги, Яратганнинг пешонага битган “заргарлиги” – бахт, сизнинг эзгу аҳдингиз билан бармоғингизнинг айнан юрак томирлари билан туташиб турувчи бармоғингизга таққан никоҳ узугингиз абадий ишқ ва  бахт тимсоли бўлиб қолишини тилаймиз.

Саҳифа билан улашиш

Хизматда бўлганлар