Лойиҳа ҳақида

Аввало, барчамизни Яратганнинг ўзи раҳмати ва марҳаматига муяссар этсин!..

“Thankyou” – инглизча луғатдан олинган “Раҳмат!” тўй сайтининг эзгу мақсади; Эзгу кунларимиз, ўзбекона тўйларимизни ихчам ва мазмунли ўтказишда сизнинг кўмакчингиз бўлишдир. Тўйларимиз  моҳияти бугунги кунда ўз-ўзидан исрофгарчиликларга йўл қўймаслик, ортиқча дабдабалардан ҳоли бўлмоғи лозим.

Ота-она дуоси, қавму қариндошлар даврасида ўтказиладиган тўйларимиз, қуда-андачиликнинг минг йиллик анъаналарига содиқ экан ўзлигимизга мудом содиқ қолайлик.

Шу мазмундаги хорижий тўй сайтларидан фарқли ўлароқ, тўйларингизни ўзбекона урф-одатлар, шарқона безаклар, тўй эгалари ва тўйга ташриф буюрган меҳмонларнинг хоҳиш истакларини ҳам инобатга олишни лозим деб билдик.

Шу ўринда Бешик тўйи, хатна – суннат тўйлари, келин тўйлар, юбилей ва турли маросимларнинг бисмилло-ю, маслаҳати биздан, танлаш ва буюртма қилиш сиздан! Ниятимиз эса холис хизмат ва сиздан оладиган раҳматимиздир.

Шошганда “лаббай топилмайдиган” маҳалда сизнинг узоғингизни яқин, оғирингизни енгил, мушкулингизни осон қилишда камарбаста бўлсак биз ҳам ўз мақсадимизга етган бўламиз.

Баъзан озгина ҳаяжон, танловларда иккиланиш, тўй маросимларининг ташкилий жиҳатларини ўзига хос тартибда ўтказишда халақит бериши мумкин. Маслаҳатли ош тарқамас. Тўғри, жойлардаги ўзини-ўзи бошқарув органлари – маҳаллалар, нуроний кексаларимизнинг маслаҳатлари ҳам асқотиши тайин. Ривожланган ахборот асрининг имкониятларидан унумли фойдаланиш эса сизнинг қўлингизда. Озини-созини танланг! Танловингиз тўғри эканини биз билан ҳамкорликда тўйбоп тасвсияларимизга амал қилсангиз албатта сайтимизга мурожаат қилиб янглишмаганингизни англаб етасиз.

Тўй ва танловни бошладик унда!..