Акция

Орзуларингиздаги тўйингизга 1 000 000 ютиб олиш имконияти!

Тўйингизни ташкиллаштиришдан завқ олишни хоҳлайсизми? ThankYou бунда сизга ёрдам беради!

Акцияда иштирок этинг ва 1 000 000 пул мукофотини ютиб олинг! Акция ҳар ой ўтказилади, шунинг учун сиз акциянинг истаган сонида иштирок этишингиз мумкин.

Как это работает?

Сиз тўйингизни режалаштириш жараёнида ёки тўйингиздан кейин қуйида келтирилган ҳаракатларни амалга оширган бўлсангиз, балларни ишлаб олиш ва тўплаш учун - бизга "Ҳа" деб хабар беринг. Ҳар бир ҳаракат - ғалаба қозониш учун имкониятдир!

Учрашув

Хизмат кўрсатувчи билан учрашув учун баллар сўровини юборинг

2 бaлл

Шартнома

Тўйингизга хизмат кўрсатувчини ёллаганингизда, баллар сўровини юборинг

10 бaлл

Фикр-мулоҳазалар

Баллар ишлаб олиш учун, хизмат кўрсатувчингизга фикр-мулоҳазаларингизни ёзинг

5 бaлл

Тўй веб-саҳифасини нашр этиш

Тўй веб-саҳифасини яратинг ва уни нашр этинг

25 бaлл

Фотосуратлар тақдим этиш

Тўй фотосуратларингизни ThankYou га тақдим этинг

50 бaлл

Тасдиқланган совға

Совғалар рўйхатини яратинг ва уларни меҳмонлардан қабул қилинг

10 бaлл

Акцияда иштирок этинг ва бизнинг кейинги ғолибимизга айланинг

Жорий сон

Айни вақт акцияда 3 жуфтлик иштирок этмоқда

Мусобақавий қисмга ўтиш учун ҳали битта ҳам фойдаланувчи етарли баллар тўпламади.

Олдинги акция ғолиблари

Бугунги кунга қадар акциянинг 0та сони ўйналди. Кейинги ғолиблар қаторида бўлинг!

Ҳозирча биз акциялар ўтказганимиз йўқ.

Акцияда иштирок этишни ҳозироқ бошланг

БЭПУЛ аккаунтингизни рўйхатдан ўтказинг ва ҳозироқ балларни тўплашни бошланг.

Акциянинг умумий шартлари ва қоидалари

1 Ташкилотчи, акциянинг мақсади, таърифлар.

"Акцияда иштирок этинг ва тўйингизга 1 000 000 сўм ютуқни ютиб олинг!" - Бу ХТ “Thank You Servis ” томонидан ўтказиладиган акция.

Мақсад - товарлар ва хизматларнинг сотилишини рағбатлантириш, фойдаланувчиларнинг сайтдаги ўзаро муносабатларини бирлаштириш, шунингдек бренднинг хабардорлигини ошириш ва Интернетда портални тарғиб қилиш. (Thankyou.uz).

Фойдаланувчилар: Барча Thankyou.uz порталидан фойдаланаётганлар.

Иштирокчилар: Вояга етган, порталда рўйхатдан ўтган ва балларни тўплаётган фойдаланувчилар.

Баллар: Идентификация рақами мавжуд бўлган рақамли бирликлар.

Ғолиб: Баллар тўплаган, тасодифий равишда ғолиб сифатида танланган иштирокчи.

Тўй веб-саҳифаси: Келин-куёв сифатида рўйҳатдан ўтган фойдаланувчилар томонидан яратиладиган ва бошқариладиган веб-саҳифа.

Совғалар рўйхати (тўйона): Келин-куёв ҳисоб рақамига меҳмонлар томонидан пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин бўлган тўй веб-саҳифасидаги бўлим.

Акция ўтказилиш даври: 01.03.20 дан 31.03.20 гача.

Балларнинг яроқлилиги: Баллар фақат акция ўтказилиш даврида тасдиқланган, бир акция учун амал қилади.

2. Рағбатлантириш объекти.

Совринни, порталда рўйхатдан ўтган, акцияда иштирок этган, умумий шартларни бажараган ва ғолиб бўлган фойдаланувчи қўлга киритади. Ғолиб мукофотни пул шаклида олади. Соврин (миқдори 5- бандда кўрсатилган) барча иштирок этаётган фойдаланувчилар ўртасида ўйналади (батафсил шартлар 6-бандда).

3. Акция ўтказилиш даври.

Акция 2020 йил 1 март 00 соат 00 дақиқа (УТC +5) да бошланади ва ҳар ойнинг 28, 29, 30 ёки 31-да (ойга қараб) 23 соат 59 дақиқада (УТC +5) якунланади. Ғолиб деб топилган фойдаланувчи, ThankYou га (info@thankyou.uz) ёзма ариза юборган ва унга тасдиқни олган вақтдан бошлаб, Совринни олиш учун, энг кўпи билан ўн беш (15) кун вақти бор. (батафсил шартлар 8-бандда).           

4. Балларни тўплаш

Иштирокчилар порталда рўйхатдан ўтган хизмат кўрсатувчилар билан учрашувлар ўтказиш ва шартномалар тузиш орқали Акция формасини тўлдирадилар.

Фойдаланувчилар / иштирокчилар тўплашлари керак бўлган минимал баллар сони - 150 балл.

Сўровлар ва балларни максимал олиниши мумкин бўлган сони:

  • Хизмат кўрсатувчи билан учрашув: Иштирокчилар бошқарув панелида учрашган хизмат кўрсатувчини танлашлари керак. Сўров хизмат кўрсатувчи томонидан тасдиқланиши керак. Ушбу шартга мувофиқ тасдиқланган ҳар бир сўров 2 баллга тенг. Иштирокчи акция давомида ҳаммаси бўлиб 20 тадан кўп бўлмаган сўров юбориши мумкин, шундай қилиб тўпланган балларнинг энг кўп миқдори 40 ни ташкил этади.
  • Хизмат кўрсатувчи билан шартнома: Иштирокчилар шартнома тузган хизмат кўрсатувчини танлаб, уни ёлланган деб белгилашлари керак. Сўров хизмат кўрсатувчи томонидан тасдиқланиши керак. Ушбу шартга мувофиқ тасдиқланган ҳар бир сўров 10 баллга тенг. Иштирокчи акция давомида ҳаммаси бўлиб 25 тадан кўп бўлмаган сўров юбориши мумкин, шундай қилиб тўпланган балларнинг энг кўп миқдори 250 ни ташкил этади.
  • Шартнома тузилган хизмат кўрсатувчи тўғрисида фикр-мулоҳазаларни қолдириш: Иштирокчилар шартнома тузган ва тасдиқ олган хизмат кўрсатувчинининг профилида фикр-мулоҳазаларни ёзишлари ва нашр этишлари керак. Ҳар бир фикр-мулоҳаза 5 баллга тенг. Иштирокчи акция давомида ҳаммаси бўлиб 25 тадан кўп бўлмаган фикр-мулоҳаза қолдиришлари мумкин (ҳар бир хизмат кўрсатувчи учун фақат битта фикр-мулоҳаза қолдириш мумкин), шундай қилиб тўпланган балларнинг энг кўп миқдори 125 ни ташкил этади.
  • Тўй веб-саҳифасини нашр этиш: Иштирокчилар тўй веб-саҳифасини яратишлари ва порталда нашр этишлари керак. Порталда яратилган ҳар бир тўй веб-саҳифаси 25 баллга тенг. Иштирокчи акция давомида 1та веб-саҳифа яратиши мумкин, шундай қилиб тўпланган балларнинг энг кўп миқдори 25 ни ташкил этади.
  • Тўй фотосуратларини тақдим этиш: Иштирокчилар ThankYou жамоасига тўйларининг камида 12 та фотосуратларини тақдим этишлари керак. Ушбу шартга мувофиқ тўй фотосуратларни тақдим этиш 50 баллга тенг.
  • Тасдиқланган совға (тўйона): Иштирокчилар меҳмондан, совғалар рўйхатининг ҳисоб рақамига қуйида кўрсатилган миқдоридан кам бўлмаган пулни олишлари керак. Ушбу шартга мувофиқ ҳар бир ўтказма 10 баллга тенг.

Ушбу Низомга мувофиқ, хизмат кўрсатувчи билан шартнома тузганлик ва учрашганлик учун тақдим этиладиган баллар, фақат хизмат кўрсатувчилар томонидан тасдиқлангандан кейингина ҳисобга олинади.

Ушбу Низомга мувофиқ, фикр-мулоҳазаларни хизмат кўрсатувчилар саҳифасида нашр қилганлик учун тақдим этиладиган баллар, фақат ушбу хизмат кўрсатувчилар саҳифаларидаги иштирокчи томонидан йўлланган “Ёлланган деб белгилаш” сўровини тасдиқлангандан кейингина ҳисобга олинади.

Меҳмон томонидан амалга оширилган пул ўтказма суммаси 30 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак (13-бандда умумий шартлар ва тарифлар).

5. Совринлар, пул ўтказмалари ва расмий валюталарнинг тавсифи

ThankYou томонидан белгиланган соврин суммаси банк ўтказмаси орқали ғолиб фойдаланувчига юборилади. Ўтказма валютаси, пулни қабул қилган мамлакат валютасида амалга оширилади.

Ғолибнинг ҳисоб рақамига маблағни олиш билан боғлиқ ҳар қандай бошқа тўловлар ёки қўшимча харажатлар ғолиб томонидан қопланади.

1-чи сонли Акция соврини 1 000 000,00 (бир миллион) сўм миқдорида белгиланади.

Ҳеч қандай ҳолатда совринни сотиш, қайта сотиш, ким ошди савдоси ёки ҳар қандай турдаги тижоратлаштириш предмети бўлиши мумкин эмас. Соврин учинчи шахсларга берилмайди. Совриндор, совринни ўз хоҳишига кўра сарфлайди ва суистеъмол қилганлик ёки умумий шартларни бузганлик учун ThankYou жавобгар бўлмайди.

Ҳеч қандай ҳолатда соврин порталда рўйхатдан ўтган хизмат кўрсатувчилар хизматларига алмаштирилмайди ва алмаштирилиши, ўзгартирилиши, қопланиши ёки учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас, агар ThankYou ва ғолиб ўртасида олдиндан ёзма шартнома имзоланмаган бўлмаса.

Ушбу Низом тўғри бажарилишига халақит берадиган енгиб бўлмас кучлар ёки ҳолатлар юзага келганда, ThankYou совринни худди шу хусусиятларга эга бўлган бошқа совринга алмаштириш ёки муаммо ҳал қилинмагунча вақтинчалик ўйинни тўхтатиб туриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

6. Иштирок этиш учун мажбурий шартлар

Акцияда ThankYou порталида рўйхатдан ўтган ҳар бир жисмоний шахс қатнашиши мумкин. Ҳар бир иштирокчи вояга етган бўлиши, Акция давомида ThankYou порталида рўйхатдан ўтган бўлиши ва никоҳ тўйни ташкил қилиш жараёнида бўлиш ёки 2019 йил 1 январдан кейин никоҳдан ўтганлик ҳақида тегишли ҳужжатга эга бўлиши керак. Иштирокчилар рўйхатдан ўтишлари, шартларни қабул қилишлари ва балларни тўплашлари керак.

Акцияда қатнашиши ман этилган фойдаланувчилар:

  • ThankYou эгалик қиладиган порталларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, қариндошлари, шериклари ёки турмуш ўртоқлари.
  • Акциянинг бирида ғолиб бўлган иштирокчилар, акциянинг навбатдаги сонларида қатнаша олмайдилар.

Фойдаланувчилар порталда рўйхатдан ўтган фақат битта профил орқали Акцияда иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар бир нечта профил яратиш ва ишлатишдан бош тортишлари керак. Агар ушбу шартлардан бири бажарилмаса, иштирокчи дисквалификация қилинади. Бир ёки бир нечта қоидабузарлик аниқланган ҳолларда, ғолиб аниқлаган ёки соврин ғолибга топширган бўлишига қарамай ҳам, ThankYou тегишли чораларни кўриш, совринни қайтариб беришни талаб қилиб судга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

Иштирокчиларнинг шахси, керак бўлган ҳолларда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлардан бири (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқалар) билан тасдиқланиши керак. Акция формасини тўлдирган иштирокчилар баллар олиш сўровини амалга оширишлари керак.

Рўйхатга олишни ва / ёки иштирокини ноқонуний равишда ўзгартиришга ҳаракат қилган, натижани қалбакилаштирган ва / ёки иштирок этишнинг сохта усулларидан фойдаланган ва / ёки ThankYou-нинг бир ёки бир нечта шартларини бузган иштирокчи Акциядан четлаштирилади.

ThankYou, ушбу Шартларга риоя қилмайдиган ва / ёки ахлоққа зид, ҳақоратомуз, таҳдид солувчи, ксенофобик, зўравонликни қўзғатувчи, учинчи шахсларнинг махфийлигини бузадиган ҳар қандай маълумот нашр этадиган иштирокчини ҳеч қандай тушунтиришларсиз, Акциядан четлаштириб қўйиш ва рўйхатдан ўчириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Агар соврин ушбу қоидабузар ғолибга топширган бўлса, ThankYou уни қайтариб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Иштирокчилар Акцияда иштирок учун ҳам, совринни олиш учун ҳам фаол бўлишлари керак.

7. Ғолибларни аниқлаш

Акция ғолиби ушбу Низомнинг 6 ва 4 бандларида кўрсатилган шартларни бажарган барча иштирокчилар орасида random.org сайти орқали аниқланади.

Бундан ташқари, агар асосий ғолиб шартларни бажармаса ёки совринни рад этса, захира ғолиби танланади.

8. Ғолибларни эълон қилиш

Ғолиб электрон почта орқали ёки телефон тармоқлари орқали хабардор этилади. Хабардор этилгандан сўнг, совринни қабул қилиш ёки рад этиш учун ғолиб кўпи билан 3 (уч) кунга эга бўлади. Ғолиб ўз қарорини info@thankyou.uz электрон почта манзилига хат юбориб, совринни қабул қилиш учун зарур бўлган барча маълумотларни ва ҳужжатларни, шунингдек текшириш мақсадида ThankYou томонидан сўраланган барча маълумотларни ва ҳужжатларни юборади.

Агар ғолиб совринни қабул қилгани ёки рад этгани ҳақида хабардор қилмаса, мукофот захирадаги иштирокчига берилади. Бундай ҳолда, захирадаги иштирокчи ғолиб деб ҳисобланади ва у барча белгиланган талабларга риоя қилиши керак бўлади.

Агар захирадаги иштирокчи совринни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида хабардор қилмаса, ThankYou, random.org-дан фойдаланиб, янги тасодифий ғолиб ва захира танлайди.

Совринни олиш учун ғолиб ThankYou га қуйидаги маълумотларни тақдим этиши керак: 1. ИФС, 2. Паспорт ва / ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, 3. Банк реквизитлари, шу жумладан БИC ёки СWИФТ коди. 4. Солиқ манбаини тасдиқлаш. Ғолиб, ThankYou га совринни қабул қилишга розилигини билдириб електрон хат юборганидан сўнг, ThankYou бу ҳаракатни тасдиқлаган кундан бошлаб, ғолибга бу маълумотларни тақдим этиш учун ўн беш (15) кун берилади,

ThankYou, совринни олиш сўровини юборганингиздан кейин 15 иш куни ичида соврин тўловини амалга оширади. Ғолибнинг банки соврин суммасини банк ҳисобрақамида акс эттиришни кечиктирган кунлар учун ThankYou жавобгар бўлмайди.

9. Чекловлар

ThankYou ва Акцияда қатнашадиган компаниялар, қуйидаги сабаблардан бири туфайли етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди: 1) форс-мажор ҳолатлари; 2) миллий Интернет тармоғига уланишдаги узилишлар ёки инцидентлар; 3) Интернетга хос бўлган техник муаммолар; 4) ThankYou билан бевосита боғлиқ бўлмаган узатиш муаммолари; 5) уларнинг назорати остида бўлмаган бошқа ҳодисалар, ташқи омиллар хатти-ҳаракатлар.

Хатоси мавжуд ёки ўқиб бўлмайдиган хабарлар ушбу Акция мақсадлари учун яроқли ва / ёки қонуний кучга эга хабар деб ҳисобланмайди.

Агар Акция муваффақиятли якунланишига халақит берадиган асосли сабаблар бўлса, ёки енгиб бўлмас кучлар бўлса, ThankYou ушбу Низомга Акция муваффақиятли якунлашига ёрдам берадиган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Агар фойдаланувчи ғолиб деб топилса, лекин у ушбу Низомнинг шартларидан бирини бузганлиги аниқланган бўлса, совринни қабул қилганидан/ олганидан кейин ҳам, ThankYou ушбу совринни қайтариб олиш ҳуқуқини ва шу билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган қонуний ҳаракатларни ўзида сақлаб қолади.

10. Интеллектуал мулк ва шахсий маълумотларга бўлган ҳуқуқлар

Акция иштирокчилари ўзларининг расмлари, шунингдек исмлари ва фамилияларини, порталда, Facebook, Instagram, Pinterest, Telegram, Twitter ва/ёки электрон почталарда тарқатиш ва тарғиб қилиш учун компенсация олиш ҳуқуқисиз фойдаланишга рухсат берадилар.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган шахсий маълумотлар Акцияда қатнашиш натижасида келиб чиқадиган шартномавий муносабатларни етарли даражада бошқариш учун ThankYou томонидан тўпланади ва қайта ишланади.

Агар Иштирокчи, сўралган маълумотларни тақдим этмаса, совриндан фойдалана олмайди. Иштирокчиларнинг маълумотларини қайта ишлашни қонунийлаштирадиган ҳуқуқий асос бу ҳуқуқий муносабатлар ёки шартноманинг мавжудлигидир.

Иштирокчилар тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққиқийлиги, ишончлилиги ва аниқлигига кафолат берадилар ва ўзгаришлар юз берган ҳолларда ушбу маълумотларни ўз вақтида янгилашни ўз зиммаларига оладилар. Иштирокчилар тўлиқ эмас, ёлғон ёки нотўғри маълумот бериш оқибатида учинчи шахслар томонидан етказилиши мумкин бўлган тўғридан-тўғри ёки билвосита ThankYou билан боғлиқ ҳар қандай йўқотиш ёки зарар учун жавобгардирлар.

Иштирокчилар шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларига асосланиб, маълумотларга рухсат, ўзгартириш, бекор қилиш, ўчириш ва/ёки қайта ишлашга қарши чиқиш ҳуқуқига эгалар. Бунинг учун иштирокчи биз билан info@thankyou.uz электрон почтаси орқали боғланиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки унга тенглаштирилган ҳужжатнинг нусхаси ва сўров бўйича аниқ маълумотларни тақдим этиши керак.

11. Солиққа тортилиш

 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 178-моддаси 9-бандига, 184, 185-моддаларига биноан ютуқлар, совринлар тўлов манбаида солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради, яъни солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш мажбурияти ThankYou зиммасидадир. Соврин суммасидан ҳисобланадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи миқдори, шкала бўйича ёки соврин олувчининг ёзма аризаси асосида максимал ставкада ҳисобланади. Кўрсатилган ҳаражатларни совриндорлар қоплайдилар.

Худди шундай, норезидент совриндорлар учун Ўзбекистонда лотерея ва ютуқлар учун махсус солиқ режими қўлланилади. "Thank You Servis" ХК ушлаб қолинган сумма тўғрисидаги маълумотномани, ҳар бир келин-куёвга ўз яшаш жойларида, даромадлари тўғрисида декларация топшириш имкониятига эга бўлишлари учун тақдим этади. Ғолиблар амалдаги қоидаларга мувофиқ соврин учун ушлаб қолинган истеъмол харажатларини ўз зиммаларига оладилар.

У халқаро пул ўтказмаларини ҳисоблаш учун асосий офисдан ўтказма кунидаги курс бўйича ва қўшимча 3% конвертация қилинган ҳолда ишлатилади.

Ғолиб шахсий солиқ турдаги маълумотларини тўлдириши совринни олиш учун зарурий шарти бўлиб, керакли маълумотларнинг йўқлиги ютуқни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини англатади.

12. Қонун қўлланиши

Акциянинг ушбу Низоми Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади. Ушбу Низомнинг бажарилиши ёки талқини билан боғлиқ юзага келадиган ҳар қандай суд жараёни, номувофиқликлар, саволлар ёки даъволар Тошкент шаҳар судлари томонидан кўриб чиқилади ва фойдаланувчи томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа юрисдикцияга йўл қўйилмайди.

13. Умумий шартларни ва Низомни хар бир мамлакатда қабул қилиниши

Акцияда иштирок этиш ушбу Умумий шартларни ва Низомни тўлиқ ва шартсиз қабул қилинишни англатади.

ThankYou белгиланган мақсадлар учун Акциядан фойдаланмайдиган ёки Умумий Шартларга ва Низомга риоя қилмайдиган ҳар қандай иштирокчини четлаштириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва шу билан Акция ташкилотчиси, иштирокчи олдидаги мажбуриятларини бажаришдан озод бўлади. ThankYou Акция шартларига бирон-бир ўзгартириш киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. ThankYou исталган вақтда ўзгартиришлар ва/ёки Акцияни бекор қилиш тўғрисида иштирокчиларни ўз вақтида хабардор қилиб, Акцияни бекор қилиши мумкин, агарда бунга бирон бир қонуний сабаб ва асос бўлса.

14. Алоқалар ва шикоятлар

ThankYou иштирокчиларга электрон почта манзилини (info@thankyou.uz) тақдим этади, бу манзилга ушбу Акцияга оид барча саволлар, мулоҳазалар ёки шикоятлар юборилишлари мумкин.

Тўйингизни биз билан ташкиллаштиринг ва 1 000 000 ютиб олинг

Тўйингизни ташкиллаштиришдан завқ олишни хоҳлайсизми? ThankYou бунда сизга ёрдам беради!

Акцияда иштирок этинг ва 1 000 000 пул мукофотини ютиб олинг! Акция ҳар ой ўтказилади, шунинг учун сиз акциянинг истаган сонида иштирок этишингиз мумкин.