Тўй веб-саҳифаси

Бу сизнинг ҳаётингизда энг муҳим воқеани замонавий, эксклюзив ва ажойиб тарзда тасвирлаб бериш усулидир. Ўзингизни ҳикоянгизни чиройли тасвирлаб беришни хоҳлайсизми? Меҳмонларнингизни тўй веб-саҳифаси билан ҳайратда қолдирмоқчимисиз? Демак бизнинг хизмат сиз учун яратилган!

Режалаштиришни бошланг

Бизнинг хизматимиз орқалимеҳмонлар рўйхатини бошқариш учун ThankYou да рўйхатдан ўтиш кифоя.

Режалаштиришни бошлаш

Барча керакли маълумот

Тўйингизни тўлиқ таърифлаб беринг. Бу сизнинг меҳмонларингизни олдиндан тайёрлаш имконини беради.

Алоқа учун маълумотлар

Турли масалалар бўйича меҳмонларингиз сиз билан алоқа қилиш имконини беради.

Келин ва куёв

Бир-бирларингиз ҳақида қисқача ма'лумот беринг. Расмларингизни жойлаштиринг.

Ўрнатилган харита

Тўй маросими бўлиб ўтадиган жойни харитада кўрсатинг. Меҳмонлар тўйҳонага осон ва вақтида етиб келишади.

Совғалар рўйхати

Бизнинг магазиндан веб-саҳифангизга керакли совғаларни қўшинг ёки ўзингиз яратинг.

Таймлайн ва йўналиш

Тўйингиз барча тадбирларини аниқ режасини, энг муҳим босқичларини белгиланг.

Медиагалерея

LOVE STORY, расмлар ва видеоларни юкланг меҳмонларингиз билан баҳам кўринг!

Хэштег бўйича инстаграмдан оқимлар

Тўйингиз хэштегни киритинг, расмларингиз тўғридан-тўғри веб-саҳифангизга чиқарилади.

Тилаклар

Меҳмонларингиздан табрик ва тилакларини қабул қилиб олинг.

Савол-жавоблар

Меҳмонларингиз саволларига жавоб беринг. Қолганлар кўриши мумкин бўлган саволларни белгиланг.

Иштирок этишни тасдиқлаш

Сизнинг тўйингизга кимлар аниқ келишини билиб олинг.

Фон мусиқаси

Байрам муҳитини яратиш учун Веб-саҳифангизга мусиқа қўшинг.

Таймер

Таймер тўйгача қолган вақтни кўрсатади.Тўйдан кейин сайт тақдимот ҳолатига ўтади.

Профилларни бирлаштиринг

Тўй веб-саҳифасини ҳар хил аккаунтларингиз орқали жуфтингиз билан биргаликда бошқаринг.

Бошқарув интерфейси

Саҳифани бошқаришда, тушунарли ва қулай интерфейс сизга саҳифанинг турли бўлимларини тез таҳрирлаш имконини беради.

Киришни чеклаш

Бегоналар сайтингизни кўришни истамайсизми? Паролни ўрнатинг ва фақат керакли одамларга уни юборинг!

Севги ҳикоянгизни, расмлар ва видеоларни веб-саҳифангизда жойлаштиринг. Тўйингиздаги барча тадбирлар дастурини аниқ режасини, энг муҳим босқичларини харитада белгиланг. Ўзингизнинг шахсий хэш-тегингиз орқали Instagram оқимини уланг- фотосуратлар сизнинг саҳифангизда намойиш этилади! Ҳар бир меҳмон индивидуал таклифни қабул қилб олади ва сизга табрик ва тилакларини йуллаш ҳамда тўйда иштирокини тасдиқлаш имконига эга булади.Веб- саҳифа ҳар қандай қурилмада ажойиб ва чиройли кўринади.

Тўй веб-саҳифангизда совғалар рўйхатини киритинг, бу меҳмонларингизга келин-куёвга нима совға қилай? деган абадий муаммо ҳақида қайғурмасликка имкон беради. Улар пул ўтказиш йўли билан, совғаларини тўлиқ ёки қисман қийматини тўлаб беришлари мумкин.

Веб-саҳифа шаблонлари

Free

Free

1 | 18

Love

Love

4 | 0

Vintage

Vintage

2 | 0

Flowers

Flowers

2 | 0

Elegant

Elegant

4 | 2

Vanilla

Vanilla

3 | 0

Luxury

Luxury

2 | 1

Нархлар режалари

Free

0,00 Cўм

Барча хизматларимиз билан танишишингиз учун дастлабки режа.

  • 1 альбом
  • 10 фото ва видео материаллар
  • Simple, Love, Vintage, Flowers, Vanilla ва Elegant шаблони

Light

49 990,00 Cўм

Галлереяни кенгайтирилган имкониятлари

  • 2 альбом
  • 52 фото ва видео материаллар
  • Хэштег орқали инстаграмдан оқимлар

Medium

185 990,00 Cўм

Галлереяни оширилган ҳажми, мусиқа қўшиш.

  • 4 альбом
  • 100 фото ва видео материаллар
  • Хэштег орқали инстаграмдан оқимлар
  • Саҳифага мусиқани қўшиш
  • Luxury шаблони

Extra

330 990,00 Cўм

Галлереянинг максимал ҳажми ва вазифалари такомиллаштирилган тўй веб- саҳифаси.

  • 8 альбом
  • 174 фото ва видео материаллар
  • Хэштег орқали инстаграмдан оқимлар
  • Саҳифага мусиқани қўшиш

Individual

1 750 000,00 Cўм

Тайёр шаблонлар вариантлари сизнинг кўнглингиздан жой ола олмаган бўлса, индивидуал тўй веб-саҳифа буюртмаси - сиз учун мақбул ечим.

  • Сизнинг дидингиз ва талабларингиз асосида ишланган дизайн
  • Extra режасининг барча имкониятлари
  • 200 фото ва видео материаллар
  • Ишлаб чиқиш муддати 14 кун

СОВҒАЛАР РЎЙХАТИ хизматини тақдим этиш шартлари 

 

Комиссия:  Совғалар рўйхатини фаоллаштириш бепул. Пул ўтказмасининг умумий комиссияси 4% ни ташкил қилади. Улардан 2% тўлов тизимининг комиссияси, 2% сайтнинг ахборот хизматлари учун тўлов.

Тўлов усули: Барча тўловлар UZCARD Online банк карталари орқали Ўз Р сўмда амалга оширилади.

Умумий шартлар: 

o Thankyou, фойдаланувчиларнинг шахсий тўй веб-саҳифаларига совғалар рўйхатини қўшиш имконини беради.

o Тўйга Таклиф этилганлар /меҳмонлар, тўй совғалари учун амалга оширган тўловлари, тўй веб-саҳифаси фойдаланувчиси учун Thankyou да очилган ҳисоб рақамга келиб тушади.

Тўловларни қабул қилиш учун, фойдаланувчи совғалар рўйхатини фаоллаштириши керак. Ушбу жараён фойдаланувчининг банк ҳисобига пул ўтказишнинг хавфсизлигини ва қонунийлигини кафолатлайди. Бунинг учун фойдаланувчи Thankyou га тўғри тўлдирилган активлаштириш формасини, паспорт  ва рўйхатдан ўтиш манзили бўлган ҳужжат суратини (паспорт, телефон, сув, газ ёки электр учун ҳисоб-фактура) юбориши керак. Thankyou талаблари тўғри бажарилмаган ҳолда, Thankyou Тўй совғалар рўйхатини фаоллаштирмаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ҳисоб рақамга келиб тушган пулни олиш, Фойдаланувчидан сўров қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида амалга оширилади. Фойдаланувчи томонидан олинган пул маблағлари, қандай мақсадларда сарфланишига Thankyou жавобгар эмас.

Тўйга Таклиф этилганлар /меҳмонлар томонидан тўланган пул маблағлари, фақатгина фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетларида акс этилади.

Фирибгарлик мақсадлар ва ҳаракатлар гумони пайдо бўлганда, Thankyou, тўловни ва / ёки фойдаланувчининг профилини бекор қилиш ёки тўҳтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Иккала фойдаланувчи вафот этган тақдирда, Thankyou қонуний меросхўр пайдо бўлгунга қадар ҳисобдаги пулни сақлайди. Агар пулни қабул қилувчи мехнатга лаёқатсиз бўлса, сўров васийлик қилувчи шахс томонидан амалга оширилиши керак.

Tўйлар бекор қилиниши натижасида Таклиф этилганлар /меҳмонлар ва фойдаланувчилар ўртасида юзага келадиган (тўланган пуллар қайтарилиши) низолар учун Thankyou жавобгар бўлмайди.

Тўйга таклиф этилганлар /меҳмонлар шахсий маълумотларни, электрон почта манзилларини ва почта манзилларини пул совғасини олган фойдаланувчига хабар беришни таъминлайдилар ва ушбу маълумотлар тўғрилигини кафолатлайдилар. 

Тўй кунингизни режалаштиришни бошланг

Қизиқиб қолдингизми? У ҳолда режалаштиришни вазифалар ва меҳмонлар рўйхатини тузишдан, бюджетни бошқаришдан ёки тўй веб-саҳифасини яратишдан бошланг.

Режалаштиришни бошлаш